Туркия биринчи АЭСини йил охиригача ишга туширмоқчи
Туркиянинг Мерсин вилоятида Россиянинг «Росатом» компанияси иштирокида қурилаётган «Аккую» АЭСининг биринчи энергоблокида синовлар бошланди. Туркия Энергетика вазирлигига кўра, у 2026 йил охиригача электр энергияси ишлаб чиқара бошлаши керак.
АЭС 4 та ВВЭР-1200 реакторидан иборат бўлиб, ҳар бир блокнинг қуввати 1200 МВт. Барча блоклар ишга тушса, станция йилига қарийб 35 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу Туркия умумий истеъмолининг тахминан 10 фоизига тенг.
Қурилиш майдонида 23 мингга яқин киши ишламоқда. Электр энергияси миллий тармоққа узунлиги 1100 километрдан ортиқ бўлган 7 та юқори кучланишли линия орқали узатилади.
«Аккую» Россия атом энергетикаси