Туркий Кенгаш номи «Туркий давлатлар ташкилоти» деб ўзгартирилади

Туркий Кенгаш номи «Туркий давлатлар ташкилоти» деб ўзгартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Истанбул шаҳри яқинидаги Демократия ва эркинлик оролида ўтаётган Туркий кенгаш саммитида нутқ сўзлади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

«Аминманки, бугун қабул қилинаётган қарорга биноан Туркий Кенгаш номи „Туркий давлатлар ташкилоти“ деб ўзгартирилиши ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Сўзини якунлар экан, давлат раҳбари бугунги учрашув ва эришилган келишувларнинг амалга оширилиши қардош халқларнинг умумий фаровонлиги ва равнақига хизмат қилишига ишонч билдирди.

Президент ҳамкасбларини янги ном олган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитини ўтказиш учун келгуси йил Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!