Туринликлар Роналду ва Мессини бир жамоада кўрмоқчи. Бу амалга ошадими?

Туринликлар Роналду ва Мессини бир жамоада кўрмоқчи. Бу амалга ошадими?

«Ювентус» «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси билан алоқага чиқиб, унинг режалари билан қизиққан, дея хабар беради France Football.

Таъкидланишича, Турин клубидагилар ҳужумда Роналду ва Месси жуфтлигини кўришни орзу қилмоқда.

Аввалроқ ҳужумчининг отаси Хорхе Месси ПСЖ спорт директори Леонардога ўғлининг «Манчестер Сити»га ўтмоқчи эканлигини айтганди.

Сўнгги хабарларга кўра, инглиз клуби аргентиналикнинг бошқа жамоалар таклифларини рад этишига ишонмоқда. Қайд этилишича, «Манчестер Сити» «Барселона»га Мессининг трансфери борасида молиявий фейр-плей қоидаларини бузмайдиган таклиф тайёрламоқда, «шаҳарликлар» аргентиналик футболчи учун 100 миллион евро ва уч нафар футболчиси: Габриэль Жезус, Бернарду Сильва ва Эрик Гарсияни беришга тайёр.

Месси 2019/20 йилги мавсумда «Барселона» сафида 44 ўйин ўтказиб, 31 та гол ва 24 та голли узатма муаллифига айланди. Аргентиналик футболчининг каталонлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!