Тўқаев Мирзиёевни табриклаб, Афғонистондаги вазиятни ҳам муҳокама қилди

Тўқаев Мирзиёевни табриклаб, Афғонистондаги вазиятни ҳам муҳокама қилди

Қозоғистон Президенти Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан муборакбод этиб, биродар Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, энг аввало, уларни янги аниқ лойиҳалар ва амалий дастурлар билан бойитиш муҳим эканини таъкидладилар.

Шунингдек, бўлажак олий даражадаги икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси, шу жумладан август ойининг бошида Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.

Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш бўйича Тошкент халқаро конференциясининг самарали натижалари юксак баҳоланди, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берган эдик. Суҳбат чоғида Раҳмон Ўзбекистон раҳбарини таваллуд куни билан табриклади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!