Трампнинг 10 йиллик жинояти ошкор қилинди! У тан олмаяпти

Трампнинг 10 йиллик жинояти ошкор қилинди! У тан олмаяпти

AҚШ президенти Дональд Трамп сўнгги 15 йил ичида 10 йил давомида федерал даромад солиғини тўламаган, деб ёзади The New York Times газетаси солиқ декларацияларига ишора қилиб.

Газетанинг ёзишича, Трамп унинг зарари даромаддан кўпроқ эканлигини айтган. Бу уни даромад солиғини тўлашдан озод қилди. 2016 йилда Трамп президент бўлганида, у атиги 750 доллар солиқ тўлаган ва 2017 йилда ҳам шунча миқдорда солиқ тўлаган, деб таъкидламоқда манба.

Газетанинг ёзишича, Трамп йилдан йилга Trump National Doral Miami курорти ва Вашингтондаги Trump International Hotel меҳмонхонасидан йўқотишлар ҳақида хабар берган, бу унга федерал солиқларни тўлашдан қочишга имкон яратган.

AҚШ президентининг ўзи аллақачон нашрнинг маълумотини ёлғон деб атади ва, аслида, солиқ тўлашини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!