Трампни сайловда ким мағлуб эта олиши аниқланди

Трампни сайловда ким мағлуб эта олиши аниқланди

АҚШ вице-президенти Камала Харрис ва собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида республикачи ва собиқ президент Дональд Трампдан устун келиши мумкин. Бу ҳақда Bendixen&Amandi тадқиқот компанияси маълум қилди.

Компания томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, агар АҚШ президенти Жо Байден сайловларда Демократик партия вакили бўлса, сайловчиларнинг 42 фоизи унга, 43 фоизи Трампга овоз берган бўларди. Яна 5 фоизи учинчи томон учун овоз беради, қолган 10 фоиз респондентлар аниқ жавоб бермаган.

Бундан ташқари, агар Камала Харрис президентликка номзодини илгари сурганида, респондентларнинг 42 фоизи уни қўллаб-қувватлаган бўларди. Агар Ҳиллари Клинтон сайловларда Демократик партия вакили бўлса, сўров натижаларига кўра, у 43 фоиз, Трамп эса 41 фоиз овоз тўплаган бўлар эди.

Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 86 фоизи сайловолди дебатларини у ёки бу тарзда кузатган. Уларнинг 61 фоизи кўрганларига асосланиб, Байден яна тўрт йил давомида президентлик қилиш учун ақлий қобилият ва жисмоний кучга эга эмас, деб ҳисоблаган.

Сўров 2 июлдан 6 июлга қадар ўтказилган. Рўйхатга киритилган минг нафар сайловчи иштирок этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!