Дональд Трампнинг иттифоқчилари Хитой ва Россия Федерацияси ўз арсеналларини кўпайтириш, шунингдек, Эрон ва Шимолий Корея томонидан ядровий дастурларни ривожлантириш фонида Қўшма Штатларга ядровий синовларга қайтишни таклиф қилмоқда.
Ташаббус мухолифларининг айтишича, бундай ҳаракат йирик ядровий давлатлар қарийб 30 йил давомида кузатган синовларга мораторийни тугатиши мумкин, деб ёзади The New York Times.
Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Роберт O'Браен «Foreign Affairs» журналида ёзган мақоласида, агар республикачи номзод ғалаба қозонса, Қўшма Штатлар «1992 йилдан бери биринчи марта реал шароитларда ишончлилик ва хавфсизлик бўйича янги ядровий қуролларни синовдан ўтказиши керак». Унинг сўзларига кўра, бу «Хитой ва Россиянинг бирлашган ядро арсеналларидан техник ва сон жиҳатдан устунликни сақлаб қолиш учун» зарур.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.