АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху Оқ уйдаги сўнгги учрашувида АҚШ Эроннинг Хитойга нефть экспортини камайтиришга ҳаракат қилишига келишиб олдилар.
Бу ҳақда Axios мунозарали масалалар билан таниш бўлган икки АҚШ расмийсига таяниб хабар берди.
"Биз Эронга қарши, жумладан, Хитойга Эрон нефть экспортига қарши тўлиқ куч билан максимал босим сиёсатини олиб боришга келишиб олдик", деди АҚШ маъмуриятининг юқори лавозимли амалдори.
Хитой Эрон нефть экспортининг 80% дан ортиғини ташкил қилади. Бу йўналишдаги ҳар қандай пасайиш Эроннинг нефть даромадларини сезиларли даражада камайтиради.
Ўтган ҳафта Уммон воситачилигида АҚШ ва Эрон дипломатлари дипломатик мулоқотни қайта тиклаш мақсадида ядровий музокаралар ўтказдилар. Бу АҚШ президенти АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши бир неча ҳафта давом этадиган узоқ муддатли операцияларга тайёргарлик кўраётган бир пайтда минтақага денгиз кучлари махсус гуруҳини юборишни буюрган бир пайтда юз берди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди. Ҳодиса Пасахе шаҳри ҳудудларидан бирида бўлиб ўтган ҳаваскорлар ўйини давомида содир бўлган.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.