Трамп учинчи жаҳон уруши бошланиш хавфи борлигини айтиб, буни Украина атрофидаги вазият билан боғлади.
АҚШ президентининг огоҳлантиришича, бу контекстдаги “ўйинлар” глобал можарога олиб келиши мумкин.
"Мен аввал ҳам aйтгандим: агар барча бундай қалтис ўйинларни ўйнашда давом этса, бу учинчи жаҳон уруши билан тугайди. Биз бундай бўлишини истамаймиз", — деди Оқ уй раҳбари.
Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ Украина-Россия можаросида тўғридан-тўғри иштирок этмаяпти, фақат музокаралар жараёни билан чекланмоқда. Шу билан бирга, у Украина ва Европа давлатлари Вашингтонни вазиятни ҳал қилишга фаол жалб қилишдан манфаатдор эканини таъкидлади.
Унинг таъкидлашича, АҚШ NATO давлатларини қурол-яроғ билан таъминлайди, бу эса кейинчалик Украинага етказилади.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
22 январь куни Европа парламенти Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан МЕРКОСУР билан тузилган келишув сабабли ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради.
У тақиқланган воситаларни Тошкентга олиб келгач, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи бошқа шеригига 13 200 доллар ва 19 миллион 900 минг сўм нақд пул эвазига пулламоқчи бўлган.
Покистоннинг Карачи шаҳрида савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Яна 70 дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Маълум бўлишича, бу эркакнинг иккинчи оиласи бўлиб, эркак олдин хам болаларга зўравонлик қилган. Эркак билан мунтазам равишда профилактик ишлар олиб борилган.
Лосьон эса таркибида спирт миқдори паст бўлган косметик маҳсулот ҳисобланади ва асосан: терини тозалаш ва ортиқча ёғланишни камайтириш, косметика қолдиқларини бартараф этишга мўлжалланган.
АҚШ президенти бундай фикрни Politico'га берган интервюсида билдирди. Доналд Трамп Эроннинг олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийни "мамлакатни бошқаришга қодир эмас" деб атади.
Италияда Россияга қарши жорий этилган санкцияларни бузгани учун 33 минг тонна металл хомашёси ортилган кема мусодара қилинди. Кема Новороссийскдан йўл олган бўлиб, Бриндизи портида ушланган.