Трамп Туркия иқтисодини барбод қилиш билан пўписа қилди

Трамп Туркия иқтисодини барбод қилиш билан пўписа қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп, Анқара Сурия қурдларига зарба берса - Туркия иқтисодини барбод қилиш билан пўписа қилди. Бу ҳақида АҚШ президенти ўз Twitterида ёзган.

АҚШ президенти фикрига кўра, Улар қўшинларини Суриядан олиб чиққанидан сўнг Сурияда Туркия ва Қурдлар қўшинлари орасида 20 километрли хавфсизлик чизиғи ташкил қилиш керак. Трамп, шунингдек, қурдларни ҳам огоҳлантирди улар ҳам Туркияни провокация қилмасликлари керак.

Эслатиб ўтамиз, Америка Қўшма штатлари 2018 йил охирида АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурияда Исломий давлат устидан ғалаба қозонганини ва энди мамлакатни тарк этишини эълон қилган эди.

Сурия шимолини назорат қилаётган ва АҚШдан катта ёрдам олаётган Қурдлар ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари (YPG) АҚШ кетганидан кейин мураккаб аҳволга тушиб қолиши аниқ. Чунки Туркия уларни фақатгина террорчи сифатида кўради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!