Трамп Саудия Арабистони подшоҳини нефть бўйича кўндирди

Трамп Саудия Арабистони подшоҳини нефть бўйича кўндирди

Қўшма Штатлар президентининг хабар қилишича, улар нефть қазиб олиш ҳажмини ошириш масаласини муҳокама қилган.

«Ҳозиргина Саудия Арабистони подшоҳи Салмон билан телефон орқали гаплашдим ва унга Эрон ҳамда Венесуэладаги тартибсизликлар туфайли Саудия Арабистонидан нефть қазиб олишни ошириш ҳақида сўраётганимни тушунтириб бердим. Балки, бу суткасига 2 млн баррелгача оширилар», - дея ёзган Трамп.

Унинг сўзларига кўра, Саудия подшоҳи бундай таклифга рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонининг нефть бўйича режалари ҳақида маълумот берилганди

Манба: kun.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!