Трамп бир вақтнинг ўзида 100га яқин одамни афв этмоқчи

Трамп бир вақтнинг ўзида 100га яқин одамни афв этмоқчи

АҚШнинг амалдаги президенти, республикачи Дональд Трамп 19 январь куни 100га яқин одамнинг афв этилиши тўғрисида эълон қилмоқчи.

“CNN”нинг маълум қилишича, президент Америка оммавий ахборот воситаларида илгари таъкидланганидек ўзини афв этишни режалаштирмаган.

Телеканал маълумотларига кўра, Трамп икки гуруҳ одамларга нисбатан президент афви тўғрисида ўтган ҳафта охирида ва 19 январь куни эълон қилмоқчи бўлган.

Аммо Вашингтондаги тартибсизликлар сабаб режаларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлган. Эндиликда Трампнинг 20 январга белгиланган демократ Жозеф Байденнинг инаугурацияси арафасида бирданига 100га яқин одамнинг афв этилиши тўғрисида эълон қилиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!