Бу ҳақда АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Fox news телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унга кўра, АҚШнинг иккита душмани бор: ташқи ва ички.
Ана шундай “душманлар”дан бири Трамп сенатор бўлишни режалаштираётган арман лоббисти, Вакиллар палатаси аъзоси демократ Адам Шиффни тилга олди.
"Ички душман, менимча, Хитой, Россия ва бошқа давлатлардан ҳам хавфлироқ. Агар сизда малакали президент бўлса, у ташқи таҳдидларга осонгина дош бера олади. Мен уддаладим, ҳамма билан яхши тил топишдим. Лекин энг қийини бу одам Шифф каби ичимиздаги жиннилар билан шуғулланади" - деди Трамп.
Трамп бу хавфни 5 ноябрдаги президентлик сайловлари контекстида ҳам таъкидлади. Собиқ президент сайловга халақит бериши мумкин бўлган шахсларга нисбатан куч ишлатиш имкониятини тан олди.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.
Бир кун аввал Сурия мухолифати Дамашқ ва унинг атрофида «пойтахтнинг марказий маҳаллаларида оммавий талон-торож қилишни тўхтатиш» мақсадида жорий қилган комендантлик соати бекор қилинди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.