Трамп 1871 йилда қабул қилинган қонунни бузишда айбланди

Трамп 1871 йилда қабул қилинган қонунни бузишда айбланди

16 февралда Миссисипи штатидан демократ, вакиллар палатасининг ички хавфсизлик қўмитаси раҳбари Гордон Томпсон Трамп устидан Вашингтон округ судига ушбу мазмунда шикоят аризаси топширди. 

“Айбланувчилар тўсқинлик қилишга ҳаракат қилишди ва натижада конгресснинг кейинги президент ва вице-президентни сайлашда ўз бурчини адо этган аъзоларини ушлашди”, дейилган шикоят аризасида.

Трампдан ташқари, айбланувчилар орасида унинг адвокати Руди Жулиани ва “Мағрур йигитлар” ултраўнг ташкилоти ҳам бор. Аризага кўра, улар 6 январда Капитолийда юз берган тартибсизликларга бошқарувчилик қилишган ҳамда “ҳар қандай қаршиликни енгиш учун етарли ҳарбий турдаги ёрдамни кўрсатишган”.

“6 январь мамлакатимиз тарихидаги энг шармандали кунлардан бири бўлди ва президент томонидан келтириб чиқарилди. Унинг тарафдорлари кўмагида Капитолий ишғол қилинди, бу эса менинг ва ҳамкасбларимнинг ҳаётини хавф остига қўйди”, деб айтган Томпсон.

6 январда Трамп тарафдорлари Вашингтондаги Капитолий биносига бостириб киришганди. Ўшанда юз берган тартибсизликлар давомида 5 киши ҳалок бўлган. Бу воқеалардан бир неча соат олдин эса Трамп ўз тарафдорларига мурожаат қилиб, сайловлардаги мағлубиятини тан олмаслигини айтган ва тарафдорларини курашни тўхтатмасликка ва конгрессменларга ўз норозиликларини етказишга чақирган. Кейинроқ конгрессдаги демократлар Трампнинг бу сўзларини Капитолийни ишғол қилишга ундаш деб баҳолашган.

“Ку-клукс-клан қонуни” 1871 йилда мамлакат жанубидаги конгрессменлар ишига халақит қилган “Ку-клукс-клан” ирқчилик ташкилотининг таҳдидларига жавобан қабул қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!