Тошкентдаги жазирама 150 йиллик рекордни янгилади

Тошкентдаги жазирама 150 йиллик рекордни янгилади

Тошкент шаҳрида 5 ва 7-8 июль кунлари охирги 150 йилликдаги айнан шу кунда қайд этилган энг иссиқ ҳаво ҳарорати рекордлари янгиланди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида 150 йилдан буён ҳаво ҳарорати қийматлари мунтазам кузатиб келинади.

Иқлим ўзгариши натижасида дунёда иқлим исиши тезлашди. Бу куннинг тунги пайтларида ҳам ҳаво ҳароратининг яққол кўтарилиб кетишида намоён бўлмоқда. Тунги ҳароратларнинг кўтарилиши ҳавога кўп миқдорда ис ва бошқа ифлос газларнинг меъёрдан кўп чиқарилишида, яъни иссиқхона эффекти жараёнида вужудга келмоқда. Иссиқхона эффекти иқлим исишини юзага келтириб, сутка давомидаги максимал ва минимал ҳаво ҳарорати қийматлари орасидаги фарқни камайтирмоқда. Бу эса, ўз навбатида, ўртача суткалик ҳаво ҳарорати қийматини юқорилашига олиб келмоқда.

Ўзгидромет 1 июль куни 3-8 июль кунлари Ўзбекистонда ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кўп йиллик иқлимий меъёрдан 5-8 даража юқорилаши ҳақида огоҳлантириш хабарини берганди.

Тошкент шаҳрида июль ойи бошларида кузатилган кунлик ҳаво ҳарорати ўтмишда рекорд иссиқ қийматлар қайд этилган айнан ўша кундаги кунлик ўртача ҳароратдан анча кўтарилгани қайд этилди. Кунлик максимум қийматлар билан биргаликда суткалик ўртача ҳаво ҳароратлари ҳам юқориламоқда.

Масалан, 1881 йил 6 июль куни Тошкент шаҳрида айнан шу кун учун мутлақ рекорд қайд этилган (+44,1°С). Лекин, ўшанда ўртача суткалик ҳаво ҳарорати анча паст қийматда кузатилган (+28,1°С). 2021 йил 6 июль куни суткалик максимал ҳаво ҳарорати рекорд кўрсатгичдан паст (+41,5°С) қайд этилган бўлса-да, ўртача суткалик ҳаво ҳарорати 1881 йилдаги ўртача суткалик ҳаво ҳарорати қийматидан қарийиб 5,5 даражага юқори кузатилган.

Жорий 2021 йилнинг ўтган июнь ойида республика ҳудудларида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати кўп йиллик иқлимий меъёрдан 1-3 даража юқори бўлган.

Сана

2021 йилда кузатилган ўртача суткалик ва максимал ҳаво ҳароратлари, °С

Муқаддам шу кун учун кузатилган максимал ва кўп йиллик ўртача суткалик ҳаво ҳарорати қийматлари, °С

Ўртача суткали ҳаво ҳарорати

Максимал ҳаво ҳарорати

Ўртача суткали ҳаво ҳарорати

(меъёр)

Максимал ҳаво ҳарорати

(кузатилган йил)

1 июль

32,1 (+4,6)

39,9 (-0,4)

27,5

40,3 (1902)

2 июль

32,7 (+5,0)

40,2 (-1,5)

27,7

41,7 (1953)

3 июль

32,9 (+4,9)

40,4 (-1,9)

28,0

42,3 (1953)

4 июль

33,4 (+5,6)

41,4 (-0,4)

27,8

41,8 (1942)

5 июль

34,3 (+6,6)

42,6 (+0,2)

27,7

42,4 (1942)

6 июль

33,8 (+5,7)

41,5 (-2,6)

28,1

44,1 (1881)

7 июль

35,0 (+6,7)

42,7 (+0,1)

28,3

42,6 (1912)

8 июль

35,3 (+7,0)

43,8 (+1,4)

28,3

42,4 (1912)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!