Тошкентда юриб кетаётган машиналар устига синган дарахт қулаб тушди

Тошкентда юриб кетаётган машиналар устига синган дарахт қулаб тушди
Тошкент шаҳри марказида синган дарахт ҳаракатланиб кетаётган иккита автомобил устига қулади. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармасига кўра, воқеа 2 сентябр тонг соат 05:32 да Махтумқули кўчаси 1-уй қаршисида рўй берган. Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. “Воқеа жойига зудлик билан қутқарув экипажлари ва ҳамкорликдаги хизматлар жалб этилди ҳамда олиб борилган тезкор чоралар натижасида йўлдаги тўсиқлар бартараф этилиб, автомобиллар ҳаракати қайта тикланди”, – дейилади хабарда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасди