ИИВ ЙҲХББ ижтимоий тармоқда «ИИО ходими қоидани бузди» сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга тегишли бўлган Cobalt русумли 01 534 VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандини бузган ҳолда 1.4 (Тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади) йўл ётиқ чизиғи чизилган жойда тўхтаб турганлиги акс этган сурат тарқалди.
Идора матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат ўрганилиб, Cobalt хизмат автомобили бириктирилган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан БҲМнинг 3 баробари миқдорида (669 минг сўм) жармига тортилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Украинадан имкон қадар тезроқ хавфсизлик кафолатлари бўйича келишувга рози бўлишни талаб қилмоқда, деб ёзади Politico.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.