Тошкентда қидирувга берилган эркак Жиззахда қўлга олинди

Тошкентда қидирувга берилган эркак Жиззахда қўлга олинди

31 июль куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Самарқанд вилояти ИИБдаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда Жиззах вилояти ҳудудида 30 ёшли Ўроқбой Ж.ни қўлга олишди. Ўроқбой Ж. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-моддасида («Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш») кўрсатилган жиноятни содир этганлиги сабабли Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинганди.

Суд унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади.

Шунингдек, 1 август куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Жиззах вилояти ҳудудида 26 ёшли Отабой И. қўлга олинди. У 2019 йилнинг декабрь ойида Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддасида («Фирибгарлик») назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун қидирувга эълон қилинган. Суд унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!