Тошкентда қарздор ота ва алиментчи она яраштирилди

Тошкентда қарздор ота ва алиментчи она яраштирилди

Мажбурий ижро бюроси Пискент туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг суд буйруғига асосан, Д.Ортиковдан, ундирувчи Ш.Ортиқова фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Қарздордан алимент пулларини ундириш  бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, бюронинг туман ходимлари томонидан икки томон билан мулоқатга киришилиб, муаммоларни ўрганиб, ечимини топиш натижасида, қарздор ота  ва алиментчи онани ўзаро  яраштиришга эришилди. Ундирувчини  аризасига асосан ижро ҳужжати  Қонуннинг 40-моддаси 
1-бандига асосан тамомланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!