Маълум бўлишича, корхонанинг 4,9 миллиард сўмлик қарздорлиги мавжуд бўлиб, уни ихтиёрий муддатда бартараф этмаган.
Мажбурий ижро бюросининг Юнусобод туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан берилган ижро ҳужжатларига асосан қарздор МЧЖдан бир нечта ундирувчилар фойдасига жами 4 915 324 674,98 сўм қарздорликни ундириш билан боғлиқ ижро ишлари юритилмоқда.
Ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда ижрога қабул қилиниб, қарздорга қарздорликни ихтиёрий равишда қоплаш учун 15 кунлик муддат берилган. Бироқ белгиланган муддатда суд қарорлари ихтиёрий тартибда бажарилмаган.
Мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, Қонуннинг 21-моддаси талабларига асосан қарздор корхонанинг банк ҳисоб рақамлари, автотранспорт воситалари ва кўчмас мулкларига нисбатан тақиқ чоралари ўрнатилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 2026 йил 3 июль куни холислар иштирокида қарздорга тегишли бўлган «GAZ 330232-244» ҳамда «Nexia» русумли транспорт воситалари қаторида жами 4 та автотранспорт воситаси белгиланган тартибда хатланди.
Айни пайтда хатланган мол-мулкларни қонунчилик талабларига мувофиқ баҳолаш ва электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш орқали ундирувчиларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.