Тошкентда каратэ услубини кўрсатмоқчи бўлган аёл ўлдирилди

Тошкентда каратэ услубини кўрсатмоқчи бўлган аёл ўлдирилди

Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг 23 декабрь куни соат 09:03 да Яшнобод тумани Сандиқли 1-тор кўчаси 2-уй олдида тан жароҳатлари билан номаълум аёлнинг мурдаси топилган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, мурданинг шахси аниқланиб, у 31 ёшли Дарья К.. эканлиги аниқланган.

Шу жумладан ҳолатга ойдинлик киритилганда, 2020 йилнинг 22 декабрь куни соат 16:30 ларда Дарья К. танишлари Александр К. ва Владимир А., лар билан Александр К.,га тегишли С.Машхадий кўчасида жойлашган уйлардан бирида тиббиёт спиртини истеъмол қилишганликларини, сўнгра Дарья К. маст ҳолатда бўла туриб, Владимир А., га «каратэ» услубларини кўрсатишни бошлаганлигини, шу вақтда Дарья К., Владимир А., га бехосдан жароҳат етказганлиги натижасида Владимир А., ни бундан жаҳли чиқиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан икки маротаба унинг кўкрак қисмига жароҳат етказган. Натижада Дарья К., тан жароҳатлари билан хонадондан чиқиб кетганлиги ва юқорида кўрсатилган жойда хушини йўқотиб, сўнгра вафот этганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Владимир А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «Д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида ҳодиса содир бўлган жойдан ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда Владимир А. жиноят ишига айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!