Тошкентда Жомий бозорида ёнғин содир бўлди (видео)

Тошкентда Жомий бозорида ёнғин содир бўлди (видео)

Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган Жомий бозори яқинидаги қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб "Дарё" хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ёнғин 22 июнь куни соат 15:34 да бошланган. Бир неча дақиқада фавқулодда ҳодиса жойига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳи етиб келган.

Ёнғин қутқарув жанговар бўлимлари манзилга соат 15:41 да етиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 16:14 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган ҳамда дўконларнинг 2000 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

 

Ёнғин натижасида қурилиш моллари дўконларида жами 200 квадрат метр майдони ёниб кетган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!