Тошкентда илк маротаба Оилавий болалар уйи очилди

Тошкентда илк маротаба Оилавий болалар уйи очилди

Тошкентда илк маротаба Оилавий болалар уйи ташкил қилинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 4 август куни пойтахтнинг Юнусобод туманида илк маротаба Умида ва Полвон Турдиалиевлар оиласи 21-сонли Меҳрибонлик уйидан 5 нафар ўғил-қизни ўз тарбиясига олиб, Оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйди.

“Мазкур Оилавий болалар уйи очилиш маросимида Миллий гвардия қўмондонлиги, Юнусобод туман ҳокимлиги ва бошқа масъул вазирлик ҳамда ташкилотлар мутасадди раҳбарлари иштирок этиб, Умида Турдиалиева бошлаган ушбу олижаноб ишга муваффақият тилаган ҳолда, доимо кўмакдош бўлишларига ҳамда оила аъзосига айланган ушбу ўғил-қизларнинг маънавиятли ва ватанпарвар бўлиб камол топишларига ишонч билдирди”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш, билим ва маънавиятли, ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада янги тизим жорий қилиниши ва бунга Миллий гвардия масъул этиб белгиланиши таъкидланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!