Тошкентда дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнири бўлиб ўтади

Тошкентда дзюдо бўйича "Катта дубулға" турнири бўлиб ўтади

Эртага пойтахтимизда дунёнинг энг кучли дзюдочилари иштирокида "Катта дубулға" турнири бошланади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, 1-3 март кунлари бўлиб ўтадиган муросасиз ва унутилмас жангларда энг муҳим мусобақалар иштирокчилари совринлар билан бирга Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йирик рейтинг очколари учун ҳам кураш олиб борадилар.

Маълум қилинишича, шу кунларда барча дзюдо мухлислари мусобақа бўлиб ўтадиган "Ҳумо арена" спорт мажмуасига ташриф буюриши мумкин. Кириш бепул.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!