Тошкентда 1 доллар 7000 сўм?! 460 000 000 сўм пул қаерга кетди?

Тошкентда 1 доллар 7000 сўм?! 460 000 000 сўм пул қаерга кетди?

Пойтахт ички ишлар органларига 41 ёшли А. У. мурожаат қилиб, банкда 460 000 000 сўмни 65 700 АҚШ долларига "арзон" нархда – 7000 сўмдан алмаштириб беришни ваъда қилган 34 ёшли И. Н.га нисбатан чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Фуқаро И. Н.га ишониб, А. У. жорий йилнинг январь-март ойларида умумий ҳисобда 460 000 000 сўм пулни бериб юборган. Аммо И. Н. ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Ушбу ҳолат бўйича аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноий иш қўзғатилгани хабар берилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!