Тошкент шаҳри аҳолиси орасида аёллар кўпми ёки эркаклар?

Тошкент шаҳри аҳолиси орасида аёллар кўпми ёки эркаклар?

2020 йил 1 июль ҳолатига кўра Тошкент шаҳрида яшовчи аҳоли сони 2,6 миллион кишидан ошди, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги.

Қизиғи шундаки, пойтахт аҳолиси орасида 51 фоизни аёллар (1,33 миллион), 49 фоизни (1,28 миллион) эркаклар ташкил этади.

Январь-июнь ойларида Тошкент шаҳрида 5840 та никоҳ тузилди, 1692 та ажралиш қайд этилди.

Бундан ташқари, биринчи ярим йилликда пойтахтга доимий яшаш учун 36,2 минг киши келган, 2,1 минг киши кетган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!