Тошкент кўчасида 10 ёшли болага ўқ тегди
Москванинг жануби-шарқидаги Тошкент кўчасида 10 ёшли бола пневматик қуролдан яраланди. Бу ўйин майдончасида содир бўлган, бола касалхонага ётқизилган.
Полиция ҳодисани текширмоқда, отишма ҳолатлари аниқланмоқда, деб хабар беради "Интерфакс".
ТАССнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манбасига кўра, бола дўстлари билан футбол ўйнаётганда унга ўқ теккан. Айни дамда ким ўқ узгани аниқланмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).