Токиода фавқулотда вазият жорий этилди

Токиода фавқулотда вазият жорий этилди

Коронавируснинг тез тарқалиши сабабли Япония ҳукумати томонидан Токио, Канагава, Сайтама ва Чиба префектураларини ўз ичига олган 37,2 миллион аҳолига эга Катта Токиода 8 январдан 7 февралгача фавқулодда вазият эълон қилинди. 

Ноябрь ойининг бошидан Японияда вазият ёмонлаша бошлади. Декабрда коронавирус юқтирганлар ҳамда ўлим сонининг кунлик ортиши тўғрисидаги маълумотлар мунтазам янгиланиб турди.

6 январь куни касалланиш кўрсаткичларида яна ўсиш кузатилди ва 6 мингта янги ҳолат аниқланди. 

Пандемия бошланганидан бери мамлакатда вирус юқтирганлар сони 260 мингдан ошди, 3,8 мингдан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилди.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!