Токио Олимпиадаси 2021 йилда ҳам ўтказилмаслиги мумкин

Токио Олимпиадаси 2021 йилда ҳам ўтказилмаслиги мумкин

Токио Олимпиадаси ташкилий қўмитаси ижрочи директори Тосиро Муто коронавирус пандемияси сабабли Ўйинларнинг 2021 йилда ўтишига кафолат бера олмаслигини айтган. 

Аввалроқ 2020 йил ўтиши керак бўлган Ўйинлар 2021 йилга кўчирилганди.

“Кимдир кейинги йил июлигача пандемия устидан назорат ўрнатилиши ёки йўқлигини айта олади, деб ўйламайман. Биз сизга аниқ жавоб бера олмаймиз. Бу биз қила оладиган барча иш Ўйинларга астойдил тайёрланиш эканини англатади. Биз кейинги йил инсоният коронавирус инқирозини енга олади, деб умид қилиб қоламиз”, деб айтган Муто журналистларга.

Токиодаги ёзги Олимпиада 2020 йил 24 июлда бошланиши керак эди. Бироқ Халқаро Олимпия қўмитаси ва Ўйинлар ташкилотчилари 24 мартда Олимпиаданинг 2021 йилга кўчирилишини эълон қилган. 

2020 йилда Олимпиада дастлаб белгиланган муддатда ўтмайдиган тарихдаги биринчи Олимпиада бўлди. Олимпиада кўчирилиши сабабли унинг ўтказилиши қиймати 30 млрд доллардан ошиб кетиши мумкин. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!