Тибо Куртуа расман «Реал» дарвозабонига айланди (видео)

Тибо Куртуа расман «Реал» дарвозабонига айланди (видео)

Тибо Куртуа расман“Реал” аъзосига айланди. 26 ёшли футболчи мадридликлар билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади. “Реал” “Челси”га посбон учун 40 миллион евро тўлаб берди.

Эслатиб ўтамиз, Куртуа “Челси”га 2011 йил “Генк”дан келиб қўшилган бўлиб, 3 йил давомида “Атлетико”да ижара асосида фаолият олиб борган. 2014/15 йил мавсумидан бошлаб “кўклар” таркибида кўриниш бера бошлаган.

Куртуа “Челси” футболчиси сифатида икки марта АПЛ чемпиони, Англия кубоги, ва Англия лига кубогида ғолиб чиққан.

Manba: stadion.uz

Бўлимга тегишли бошқа хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!