Тезкор! Тошкентда 57 ёшли аёл фожиа қурбони бўлди

Тезкор! Тошкентда 57 ёшли аёл фожиа қурбони бўлди

2021 йил 19 январь куни тахминан соат 09.15 ларда Чилонзор тумани Байналминал кўчасида (“Чарх Камолон” маҳалласи рўпарасида) 36 ёшли Адил Х. "Midibus SAZ/NP-37" (давлат рақами 01 V 829 VA) русумли микроавтобусни бошқариб кетаётганида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 57 ёшли Мастура Т.ни уриб юборган.

Натижада тан жароҳатлари олган пиёда ҳодиса жойида вафот этган. Уни оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!