Теҳрондаги келишув: Толибонга қандай мажбуриятлар юкланди?

Теҳрондаги келишув: Толибонга қандай мажбуриятлар юкланди?

Теҳрондаги музокаралар натижасида келишувга эришилди. Унга кўра, Толибон ва иттифоқчилар зиммасига бир қатор мажбуриятлар юкланди.

1. Aфғонистонда инклюзив ҳукумат яратиш, миллий муроса ва барқарор сиёсий ечимга эришиш учун холис, самимий мулоқотни давом эттириш зарур.

2. Толибон қуйидагиларга мажбур:
- ички ва ташқи сиёсатни мўътадил ва оқилона олиб бориш;
- мамлакатдаги ҳолатларни тартибга солиш;
- давлат органларининг самарали фаолиятини таъминлаш;
- аҳолига зарур ёрдам кўрсатиш;
- инсон ҳуқуқларини, шу жумладан аёллар, болалар ва этник гуруҳларни ҳимоя қилиш.

3. Aфғонистон ҳудудидан ҳеч бир давлат хавфсизлигига таҳдид қилиш учун фойдаланмаслик керак. Толибон барча террорчи гуруҳлар билан алоқаларини узиб, уларни қатъий йўқ қилиши керак.

4. Толибон олдинги мажбуриятларини бажариши, қўшни давлатларга нисбатан яхши қўшничилик сиёсатини олиб бориши, Aфғонистон фуқаролари ва хорижий институтларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиши ва ҳимоя қилиши керак.

5. Толибон терроризм, гиёҳванд моддалар савдоси ва одам савдосига қарши курашишга чақирилади. Aфғонистон билан терроризмга қарши кураш бўйича икки томонлама ёки кўп томонлама асосда ҳамкорликни тиклаш зарур.

6. Толибон ва халқаро ҳамжамият ташқи ва ички қочқинлар муаммосини ҳал қилишга ҳаракат қилиши, бу муаммони янада оғирлаштирадиган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилиши керак.

7. Халқаро ҳамжамият афғон қочқинларини қабул қилувчи давлатларга, хусусан, Эрон ва Покистонга, шунингдек, бошқа қўшни давлатларга молиявий ёрдам кўрсатиши лозим.

8. Халқаро ҳамжамият гуманитар инқироз ва афғонларнинг мамлакатдан қочиб кетишининг олдини олиш учун афғонларни зудлик билан озиқ-овқат, дори-дармон ва қишки таъминот билан таъминлаши керак.

9. Халқаро ҳамжамият афғонларга CОVID-19га қарши курашда ёрдам бериши даркор.

10. Aфғонистон бўйича махсус вакиллар, шунингдек, элчихоналар вакилларининг учрашувларини ташкил этиш механизми бўлиши керак.

11. Узоқ муддатли режага амал қилган ҳолда Aфғонистон билан сиёсий ҳамкорликни, иқтисодий интеграцияни ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш зарур.

Ушбу форматдаги учинчи учрашув 2022 йилда Хитойда бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!