Таниқли спорт шарҳловчиси 66 ёшида вафот этди

Таниқли спорт шарҳловчиси 66 ёшида вафот этди

Бугун Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, мамлакатимизда шахмат спортининг ривожига салмоқли ҳисса қўшган инсон, таниқли спорт шарҳловчиси Акром Тошхўжаев 66 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Акром Тошхўжаевнинг бутун меҳнат фаолияти Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида ўтган. Узоқ йиллар «Ўзбекистон» телеканалида, 2004 йилдан то нафақага чиққунга қадар «Спорт» телерадиоканалида ишлаган.

Айниқса, Акром ака ўзбекистонлик биринчи ва ҳозирча ягона жаҳон чемпиони (катталар ўртасида) Рустам Қосимжоновнинг чемпионлик тожи учун ўтказган ўйинларини юксак савияда шарҳлаб, мухлису мутахассислар назарига тушганди.

«Aniq.uz» жамоаси марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!