Табиий офатлар 3 миллиард евро зарар етказди

Табиий офатлар 3 миллиард евро зарар етказди

Италияда ноқулай об-ҳаво туфайли рўй берган табиий офатлар оқибатида кўрилган зарар 3 млрд. еврони ташкил этди. Бу ҳақда ANSA агентлиги мамлакат инфратузилмалар ва транспорт вазири Данило Тониелли маълумотига асосланиб хабар берди.

Кучли шамоллардан азият чеккан Лигурия округига ташриф буюрган вазир минтақада фавқулодда вазият эълон қилинишини билдирди. Унинг сўзларига кўра, яқин кунларда Вазирлар кенгаши мажлиси бўлиб ўтади ва унда ноқулай об-ҳаво сабаб жабр кўрган туманларни тиклаш учун масъул комиссар тайинланади.

Маълумот учун, Апеннин оролига бостириб келган сурункали ёмғирлар, айниқса, Сицилия, Венето, Калабрия, Сардиния ва Лигурия ҳудудларига жиддий зарар етказди. Охирги маълумотларга кўра, бундай офат 30 дан ортиқ кишининг ҳаётига ҳам зомин бўлган.

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!