"Сув ичинг": Роналду стол устидан Coca-Cola ичимлигини олиб ташлади (ВИДЕО)

"Сув ичинг": Роналду стол устидан Coca-Cola ичимлигини олиб ташлади (ВИДЕО)

Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Coca-Cola'га нисбатан муносабатини намойиш этди.

Венгрия билан Евро-2020 учрашуви арафасида ўтказилган матбуот анжумани олдидан футболчи намойишкорона стол устидан Coca-Cola идишларини олиб ташлади.



36 ёшли ҳужумчи олдида фақат сув қолдирган. Роналду аввалроқ тўнғич ўғли Coca-Cola ичаётганидан норози бўлганди.

Венгрия - Португалия учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 21:00да бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!