Сурхондарёда маҳалладошлар ўртасида муштлашув содир бўлди

Сурхондарёда маҳалладошлар ўртасида муштлашув содир бўлди

Сариосиё туманида 2021 йил 28 август куни туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, 9 август куни соат 10.00 ларда, туманнинг "Хондиза" маҳалласида яшовчи, Н.Махмуд адирликда, шу маҳаллада яшовчилар Ғ.Мустафо ва Р.Холмуродлар ўзаро тортишиши оқибатида жанжаллашиб, бир-бирини қўли билан дуч келган жойига уришиши натижасида, Н.Махмуд ва Ғ.Мустафолар "ўртача оғир шикаст" олишган.

28 август куни Р.Холмурод ва Н.Махмудларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!