Сурхондарёда бир қанча мансабдорлар лавозимидан озод этилди

Сурхондарёда бир қанча мансабдорлар лавозимидан озод этилди

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов иштирокидаги видеоселектор йиғилишида ташкилий масалалар кўрилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Абдумуталович Ахунов, шунингдек, вилоят прокурори Ўктам Абдуллаевич Саидов бошқа ишга ўтказилиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шу кунгача вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Раҳматулла Бобохонович Гаппаров Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Денов тумани ҳокими Улуғбек Бердиқобилович Қосимов Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинланганлиги маълум қилинди.

Муҳокама этилган долзарб масалалар юзасидан қилиниши лозим бўлган аниқ вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. Бу вазифаларни бажариш барча бўғиндаги маҳаллий раҳбарлардан масъулиятни чуқур ҳис этиб, қатъий тартиб-интизом билан фидокорона меҳнат қилишни, энг муҳими, амалий натижаларга эришишни талаб этиши алоҳида қайд этилди, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!