Сомалида йил бошидан буён ўнлаб одамлар вабодан ҳалок бўлди

Сомалида йил бошидан буён ўнлаб одамлар вабодан ҳалок бўлди

Сомалида бу йилги вабо эпидемияси 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Бу ҳақда Африка мамлакати соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради «Репорт» .

«Жорий йилнинг январь ойидан буён мамлакатнинг бир қанча ҳудудларида вабо эпидемияси кузатилди ва 3365 та инфекция аниқланди», — дея вазирлик ҳисоботидан иқтибос келтирган Синхуа агентлиги. Касалликнинг эпицентри мамлакатнинг марказий қисмидаги Беледуэйн шаҳри ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вабо тарқалишининг сабаби тоза сув ва тегишли санитария хизматларидан фойдалана олмайдиган аҳоли сонининг кўпайиши эканлигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!