Сомали президенти: «Изроилнинг мамлакатимизда бўлишига йўл қўймаймиз»
Сомали президенти Ҳасан Шайх Маҳмуд мамлакат ҳудудида Исроилнинг ҳар қандай ҳозир бўлишига ҳеч қандай шароитда йўл қўйилмаслигини билдирди.
У «Ал-Жазира» телеканалига берган интервьюсида Исроилнинг Сомалилендда ҳарбий-денгиз базаси ташкил этиш ва маҳаллий аэропортдан фойдаланиш режалари ҳақида гапирди.
Президентнинг таъкидлашича, Сомали ҳудудига Яқин Шарқдаги можароларни кўчиришга уринишлар муваффақиятсиз якунланади. Маҳмуд Сомалиленд аҳолиси ҳам Исроилнинг ҳудудда бўлишига қарши эканини айтди.
Шунингдек, Сомали президенти Эфиопияга мамлакат портларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш имконини беришга тайёрлигини билдирди. Унинг айтишича, Эфиопияга импорт ва экспорт учун 2–3 та портдан фойдаланишга рухсат берилиши мумкин.