Буюк Британия қироллик оиласининг собиқ аъзоси Эндрю Маунтбеттен-Виндзор америкалик молиячи Жеффри Эпштейн билан боғлиқ тергов доирасида ўтказилган тинтувларнинг қонунийлиги юзасидан Темза водийси полициясини судга берди.
Politico ва The Telegraph хабарларига кўра, Эндрю 2026 йил февраль ойида ҳибсга олинган. Шундан сўнг полиция унинг Сандрингем мулкидаги уйи ва Виндзордаги собиқ қароргоҳи — Роял Ложда тинтув ўтказган. У 12 соатдан ортиқ сўроқ қилинган ва кейин гаров эвазига озод қилинган.
Тергов доирасида лавозимни суиистеъмол қилиш, Эпштейнга махфий давлат маълумотларини узатиш ҳамда жинсий зўравонлик билан боғлиқ эҳтимолий ҳуқуқбузарликлар текширилмоқда. Эндрю эса барча айбловларни рад этмоқда.
Унинг адвокатлари полиция илтимосига кўра судья томонидан берилган тинтув ордерларининг қонунийлигига эътироз билдирмоқчи.
The Telegraph маълумотига кўра, Олий судда ишга оид айрим ҳужжатларни ошкор қилиш имконияти муҳокама қилиниши кутилмоқда. Бу иш Британия қироллик оиласи аъзосининг жиноий тергов доирасидаги ҳаракатларнинг қонунийлигига суд орқали эътироз билдириши билан боғлиқ камёб ҳолат сифатида баҳоланмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев ҳам блогернинг ўзи шаҳарга бормагани, у ерга фақат тасвирга олиш гуруҳи келганини маълум қилди
Ўзбекистонда уч нафар қизи бор оилада яна тўрт нафар ўғил фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Оилада ўғил фарзанд кўришни орзу қилган ота-она учун бу кутилмаган янгилик бўлди.
«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ОФК Чемпионлар лигаси Ғарбий минтақаси 2-туридан ўрин олган «Нефтчи»га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг ўз саҳифасида пост қолдирди.
АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили, шунингдек, Россия ва Украина ўртасидаги урушда ташаббус Москва томонига ўтаётгани ҳақидаги фикрга ҳам қўшилмади.
2026 йил охирига келиб Brent, Dubai Fateh ва WTI, каби нефтнинг энг машҳур навларнинг нархлари 1 баррель учун ўртача 95,74 долларга етади, дейилади Халқаро валюта жамғармаси хабарида.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, 12 октябр куни Киевга Россия томонидан баллистик ракеталар билан ҳужум қилинганидан олдин халқаро ҳамкорлардан огоҳлантириш келмаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Яндекс компанияси маълумотлар марказларига берилган зарбалар ижтимоий тармоқлардаги кайфиятга таъсири ҳақида фикр билдирган.