Собиқ жангчи хотиралари: Сюрприз ва президент совға қилган соат

A A A
Собиқ жангчи хотиралари: Сюрприз ва президент совға қилган соат

Дарахтзор оралаб кетар эканман, йўлимга поёндоз бўлган баргларга қараб, умримиз ҳам шу барг каби, деб ўйлайман. Сарғайиш ҳам насиб қилмай, баҳор шамолида қанчалаб куртаклар ҳазон бўлади. Инсоният тарихида ҳам миллионлаб кишилар ҳаётига зомин бўлган даҳшатли бўронлар бўлгани сир эмас. Уруш ва унинг оғир оқибатлари ҳамон юракларда ўз чизиқларини кўрсатиб турибди. Урушда ғолиб подшоҳ, ғолиб саркарда, ғолиб армия бўлиши мумкин, аммо ғолиб инсон бўлмайди. Уруш – ўз номи билан уруш.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Салий Ғаниевнинг нур қочган кўзларига қарар эканман, ўша йилларни ўзимча тасаввур чизгисида кўраман. Англайманки, бу йиллар тасаввуримдан кўра анча даҳшатли бўлган.

Президент совға қилган соат

– Болалигим очарчилик йилларига тўғри келди, – дейди қаҳрамонимиз. – Курмакни майдалаб, қайнатиб ичардик. Ҳеч қачон нолимаганмиз. Ўн етти ёшимда фронтга йўл олганман ва шундан бери жангчиман. Бу кучсиз қўлларимга қараб баҳо берманг, юрагим уриб турар экан, ҳали кучимни йўқотганимча йўқ, – деб қўллари билан кўксини уради. Отахоннинг халқимизга хос жайдари феълидан завқланаман.

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманининг Қаражон қишлоғида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон ва Совет-япон урушлари қатнашчиси 97 ёшли Салий Ғаниев 2018 йилда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Президентимиз томонидан совға қилинган соатни ҳеч вақт қўлидан ечмайди.

– Умримиз шу соат милларидек тез ҳаракатланяпти. Ортда қолган йилларни сарҳисоб қилсам, бесамар яшамаганман деб ўйлайман. Иккита урушни кўрдим. Йиллар яқинларимдан айирди. Аммо қалбимнинг туб бурчагида жангчига хос хислат бор, бу – матонат. Мана шу матонат умрим бўйи мени йиқилсам қайта туришга ундади. Овулдагиларнинг ҳурматини кўриб, хурсанд бўламан. Биласизми? қишлоқда Салий исмли кишилар кўп. Менга ҳавас қилиб қўйишганда, – дейди болаларча мақтаниб.

Танасидан қувват қочган, сўзлашга қийналадиган, суронли йиллар ўз ҳукмини ўтказган, бир вақтлар жангоҳларда алп-азамат бўлган зенитчи-пулемётчи отахоннинг хотираларини тинглар эканмиз, фашизм устидан қозонилган ғалабада ҳиссаси катталигига амин бўламиз.

Суҳбат чоғида отахон қўлимизга эскирган, айрим варақлари титилган анча йиллар олдин ёзилган қораламани тутди. Ундан айрим парчаларни келтирамиз…

Уруш йиллари хотиралари

“Қўшнимиз Муратбай амаки ҳарбий эди. Унинг тўппончаси, кийими, виқорли қарашлари биз болаларни ҳайратлантирарди. Кўчамиздаги кўпчилик болалар унга ўхшашни хоҳлаганмиз. Ўзимизни улардек савлатли тутишга ҳаракат қилардик. Бир куни адашмасам, ўн ёшлар эдим. Маҳалламиз болалари билан «уруш-уруш» ўйнадик. Мен жамоа сардориман. Шунда жамоамдагилар душман аскарларидан бирини олиб келди, қўлимдаги таёқни тўппончага ўхшатиб, унинг пешонасига тираб: «Сўнги сўзинг нима, ҳозир жонингни оламан, тез айт» дедим. Узоқдан бизни кузатиб турган отам, ёнимга келди ва юзимга тарсаки туширди. Қўлимни муштлаб турардим, қаттиқ орландим. Отам билан гаплашмай юрдим. Орадан уч кун ўтиб отам, бу ўйинни бошқа ўйнамаслигимни, уруш аслида қўрқинчли бўлишини, ҳеч қачон одамнинг жонини оғритмасликни айтди. Аммо мен сўзимда туролмадим. Илк марта жанг майдонида душманнинг кўзига қараб ўқ отганим ҳали-ҳамон ёдимда.

1942 йили фронтга, уруш учоғига жўнатилдим. Зенитчилар полкида, пулемётчи бўлиб хизмат қилдим. Жанггоҳларда душман қўшинининг учар техникаларини йўқ қилишда қатнашдик. Россиянинг Мурманскдаги портида фашистлар томонидан амалга оширилган авиа-ҳужумда энг яқин дўстимни йўқотдим. У билан бир сафда хизмат қилардим. У қозоғистонлик Базарбай эди. Базарбайнинг ўлими мени ҳақиқий жангчига айлантирди. Энди ўлимдан қўрқмасдим. Гуруҳ аъзолари билан биргаликда душманнинг авиа-ҳужумини бартараф қилдик. Ўшанда биз битта стволли зенит қурилмаларидан фойдаландик. Кейинчалик Америкадан икки ва тўрт стволли ускуналар келтирилганидан сўнг душман авиациясига қарши курашиш анчайин осонлашиб қолди.

1943 йил август. Харьковда бўлган авиа-ҳужум пайтида гуруҳ аъзоларидан Игор оғир жароҳат олди. Биз ўқчисиз қолдик. Ой ёруғида, дарахт­ларни паналаб, душман аскарларига қараб ўқ уздим. Пистирмадан ҳужумга ўтдик. Учинчи марта биз душман қўшинининг мудофаа чизиқларини кесиб ўтиб, авиа учоғларини  йўқ қилдик. Жанг бир кечага чўзилганди. Икки тараф ҳам ҳолдан тойган, биз охирида қўл жангига киришиб кетдик. Улардан бирини милтиқнинг қўндоғи билан уриб қулатдим. У жон аччиғида қўлидаги ўткир тиғли нарса билан кўксимни санчди. Артеллерия ҳужуми бошланиб, душман тор-мор қилинди. Мен оғир жароҳатланиб, госпиталга тушдим. Командиримиз олдимга келиб: «Сизларга раҳмат. Энг катта ишни амалга оширдинглар. Сизлар йўқ қилган ҳудуд фашист аскарларининг махфий авиация базаси экан», деб елкамга қўлини қўйди.

1944 йил январь. Днепр дарёси бўйида шиддатли жанг бўлди. Душман қўшини биз турган окопларгача етиб келди. Тўсатдан бўлган ҳужумга тайёр бўлишимизга қарамай, фашистлар пистирмадан ўққа тутишди. Бутун гуруҳ ичида бизнинг чекимизга «ҳарбий  тузоқ тушди». Бу душман томонга қараб граната олиб, югуриш эди. Баъзилар гранатага қўшилиб, йўқ бўларди. Айримлари эса чап берарди. Гуруҳ аъзолари ичидан буни мен бўйнимга олдим. Граната ўралган тугунни белимга боғлаб, душман томонга қараб югурдим. Мени ўқчилар ҳимояга олишди. Улар ёрдамида фашист аскарлари менга ўқ узолмади. Тугунни қўлимга олдим ва қарши томонга қараб отдим. Кўз олдимга қолган охирги манзара бу – душман байроғининг ерда ётгани эди. Кўзимни очганимда эса госпиталда эдим…”

Салий бобо Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, Совет-япон урушида ҳам зенитчилар полки билан бирга жанг қилади. 1948 йилда заҳирага бўшатилиб, она юртига қайтади.

Жанг майдонида душман аскарлари билан курашиб, хат ёзишга вақти бўлмаган Салий ота урушдаги олти йиллик умри давомида уйига атиги 8 марта мактуб ёзади.

«Сюрприз»

Қорақалпоқликларга хос қитмирлиги кетмаган Салий ота уйига қайтаётганлигини ҳеч кимга айтмайди. Урушдан қайтган аскарлар машинада шаҳар, туман марказига олиб келинарди. Салий ота атайин улар билан қайтмай, ўзи қайтади. Уйдагиларига «сюрприз» қилмоқчи бўлади. Уйдан кетаётганида ёш, навқирон, кўркам бўлган йигит, ҳассага суяниб келганди. Аммо  энг муҳими, у тирик эди.

Урушдан кейинги йиллар ҳам осон бўлмади. Уруш тугаган бўлса-да, аммо у етказган талофатлар ўрнини қоплаш учун кўп йиллар керак бўлди. Тинч ҳаётга қайтиб, Нукусда Устюрт экспедициясида ўн йил, ундан кейин кўп йиллар колхозда пахта етиштириш ишларида жонбозлик кўрсатди.

Салий Ғаниевнинг меҳнатлари муносиб баҳоланди. Урушдан қайтганида унда 7 та медаль бор эди. Кейинчалик ҳукуматимиз томонидан «Жасорат» медали билан тақдирланиб, ҳар байрамларда муносиб рағбатлантирилиб келинмоқда.

Жангчи қачон ҳақиқий қаҳрамонга айланади?! Қачонки унинг мардлиги ва жасорати халқ учун хизмат қилса. Орамиздаги тирик қаҳрамон, мардонавор ҳаёти барчага ўрнак бўлаётган қарияларимизнинг умри узоқ бўлсин.

Фикримизни Салий отанинг: «Ҳурликка фидо бўлмоқ – ҳар йигитга бахтдир, улуғ» деган сўзлари билан якунлаймиз.

Айжамал ЖОЛДАСБАЕВА,

«Ватанпарвар» газетаси мухбири


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди

Transfermarkt мутахассислари ўзига хос рейтингини эълон қилишди.

Трамп Саудия шаҳзодаси ҳақида кескин баёнот қилди

Дональд Трамп Муҳаммад ибн Салмон ҳақида кескин ва баҳсли баёнот берди.

Туркия АҚШни огоҳлантирди!

Агар курдлар Эронга қарши ҳужумларда иштирок этса, дарҳол ҳарбий жавоб бўлади.

Россия Украина борасида Жанубий Кореяни жиддий огоҳлантирди

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.

"Бу ёлғон. Мен унинг гапларини эшитдим ва..."

Ушбу баёнот Парижда бўлиб ўтган "G7" давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувидан сўнг оммага олиб чиқилди.

Россия яқинлашмоқда

DeepState таҳлилий ресурсининг янгиланган маълумотларига кўра, Россия қўшинлари Донецк вилоятининг бир қатор ҳудудларида олдинга силжиган.

Полша нашри Алишер Усмоновнинг синглиси муҳокама этилган Лавров ва Сийярто ўртасидаги суҳбат ёзувини эълон қилди

Айни пайтда мазкур аудиоёзув Европа ва Украина матбуотида кенг муҳокама этилмоқда.

ОАВ: Саудия Арабистони уруш сабаб АҚШга чақириқ билан чиқди

Бу ҳақда The Guardian Саудия разведка манбасига таяниб хабар берди.

Эрон президенти рус тилида Россия ҳукумати ва халқига миннатдорчилик билдирди

Унинг таъкидлашича, Россиянинг кўрсатган қўллаб-қувватлаши икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва дўстлик алоқаларини мустаҳкамлайди.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Нетаньяху Исроилдан қочиб кетди

У Эрон баллистик ракета отишидан олдин қочишга улгурибди.

Эрон Исроилга энг йирик ракета ҳужумини амалга оширди

Бу ҳақда Исроил Мудофаа Кучлари матбуот котиби идораси маълум қилди.

Трамп Эрон сулҳ сўраганини айтди. Теҳрон жавоб қайтарди

АҚШ президенти Доналд Трамп бугун Теҳрон Вашингтондан сулҳ сўраганини эълон қилди.

Зеленский Донбассдан қўшинларни олиб чиқиш ҳақида бугуноқ қарор қабул қилиши керак!

РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 1 апрель куни ўтказилган конференс-колл давомида айнан шу тарзда баёнот берди.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Европадан танқид: Зеленский маблағларни жуда тез сарфламоқдами?

Европа Иттифоқи доирасида Украинага ажратилаётган маблағлар юзасидан танқидлар янграмоқда.

Тошкентда ЙПХ ходимига қўл кўтарган маст ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Шундан сўнг ходимлар ўзлари ва атрофдагилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус воситаларни қўллаган ҳолда қонунбузар фуқарони зарарсизлантирган.

Ҳиндистонда 70 ёшли фил “пушти фотосессия”дан кейин вафот этди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари блогерни ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликда айблаб, уни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.

Фарғонада оғуфурушларга 12 йилдан 15 йилгача қамалди

Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.

Тошкент ва Сирдарёда «Умра» билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида «Умра» зиёратига юбориш билан боғлиқ бир қатор фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Туркияда муҳожирлар қайиғи чўкди: камида 18 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.

Хитой ва Покистондан ташаббус: Эрон атрофидаги урушни тўхтатиш режаси таклиф этилди

Хитой ва Покистон Эрон атрофидаги можарони бартараф этиш мақсадида қўшма тинчлик ташаббусини илгари сурди.

Трампнинг баёноти: Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядровий қуролга эга бўлмаслигини қатъий таъкидлади.

Axios: АҚШ ва Эрон Ҳўрмуз бўғозини очиш эвазига сулҳни муҳокама қилмоқда

Axios маълумотига кўра, АҚШ ва Эрон Ҳўрмуз бўғозини очиш шарти билан сулҳни назарда тутувчи эҳтимолий келишувни муҳокама қилмоқда.

Оила фаровонлиги ва гендер тенглик — бир мақсад, бир йўл

Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.

Хоразмда пайвандлаш ускунаси ичига яширилган героин фош қилинди

Айни пайтда мазкур жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Андижонда қалбаки дори воситалари тайёрловчи 3 та яширин лаборатория аниқланди

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

Исроил ҳужумларида Ливанда ҳалок бўлганлар сони 1 247 нафарга етди

Сўнгги 24 соатда Исроил қўшинлари Ливан ҳудудига амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида камида тўққиз киши ҳалок бўлди.

НАТО: Ҳамиша иттифоқчиларимизни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни қўллаймиз

НАТО бугунги кунда Ирондан Туркияга йўналтирилган ракетани ишга тушириш ҳолатига муносабат билдирди.

Озарбайжонда фожиавий воқеа: эркак онасини ўлдириб, ўзини ёқиб юборди

Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.

АҚШдан Эронга огоҳлантириш: барча дрон ва ракеталарни тўхтатиш керак

АҚШ давлат котиби таъкидлашича, Эрон барча турдаги дронлар ва ракеталарни ишлаб чиқаришни тўхтатиши шарт.

Европа Иттифоқига жиддий айблов: Украина ҳужумлари учун ҳаво ҳудуди очилганми?

Европа Иттифоқи Украинага Россияга қарши ҳужумларда билвосита ёрдам бераётганликда айбланмоқда.

Эрондан огоҳлантириш: Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай провокация вазиятни кескинлаштиради

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай провокация минтақадаги вазиятни янада оғирлаштириши мумкинлигини билдирди.

Россиядан чақириқ: Яқин Шарқдаги урушни зудлик билан тўхтатиш керак

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Форс кўрфази мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот ўтказиб, Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди.

Эрондан жиддий айблов: гуманитар самолётга ҳужум ортида АҚШ ва Исроил борми?

Эрон Fars ахборот агентлиги орқали АҚШ ва Исроилни гуманитар ёрдам олиб кетаётган фуқаролик самолётига ҳужум қилганликда айблади.