Шомуродов "Кальяри" умумий гуруҳ машғулотларига қайтди

Шомуродов "Кальяри" умумий гуруҳ машғулотларига қайтди

"Кальяри" шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган.

"L'Unione Sarda" хабарига кўра, 28 ёшли вакилимиз сардинияликларнинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтган. У А серия доирасида якшанба куни бўлиб ўтадиган "Эмполи"га қарши ўйин учун қайдномага киритилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов "Кальяри" сафида "Рома"дан ижара асосида тўп тепмоқда. У бу мавсумда 13 та ўйинда 2 та ассистентлик қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!