Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби аниқ бўлди

Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби аниқ бўлди

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев 10 ноябрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Ҳамюртимизга бу сафарги жангда америкалик Зак Рэмси рақиблик қилади.

Маълумот учун, Зак шу кунгача профессионал рингда 12 та жанг ўтказиб, уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган (4 таси нокаут эвазига). 4 та жангда мағлуб бўлган (2 та нокаут).

Шоҳжаҳон эса профессионал боксдаги фаолияти давомида 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. 13 та жангда ҳамюртимиз муддатидан олдин ғалаба қозона олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!