Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон халқига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон халқига ҳамдардлик билдирди
Кеча, 19 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон халқига, мамлакат Президенти Рам Натх Ковинд ва Бош вазир Нарендра Модига хамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Шавкат Мирзиёев Керала штатида рўй берган сув тошқини ва кўчкилар оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан хамдардлик билдирган ва Президент Рам Натх Ковинд ҳамда Бош вазир Нарендра Модига мактуб йўллаган.
 
Маълумот учун, Ҳиндистоннинг Керала штатидаги табиий офат сабаб ҳозиргача 357 нафар ода ҳалок бўлган. 20 минг уй вайрон бўлган, 220 мингдан ортиқ одам уйсиз қолиб, 800 минг одам эвакуация қилинган.
Manba: qalampir.com
 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!