Шавкат Мирзиёев декабрь ойида Қирзиғистонга ташриф буюради

A A A
Шавкат Мирзиёев декабрь ойида Қирзиғистонга ташриф буюради

Бугун, 24 ноябрь куни хорижий давлатларнинг мамлакатимизга янги тайинланган элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси элчиси Ким Хи Санг, Қирғиз Республикаси элчиси Муса Жаманбаев, Жазоир Халқ Демократик Республикаси элчиси Бумедиен Геннад, Қозоғистон Республикаси элчиси Бейбут Атамкулов, Америка Қўшма Штатлари элчиси Жонатан Хэникдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Давлатимиз раҳбари янги тайинланган элчиларни самимий қутлаб, Ўзбекистонда дипломатик миссиясини бошлагани билан табриклади.

Мамлакатимизда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига мувофиқ кучли демократик ҳуқуқий давлат, эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш қаратилган кенг кўламли ва муқаррар тус олган ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Жаҳонда кечаётган мураккаб геосиёсий вазиятда Ўзбекистон ўзаро ишонч ва ҳурмат, манфаатли ҳамкорликка асосланган вазмин ташқи сиёсат юритиб, барча давлатлар билан икки ва кўп томонлама шерикликни мустаҳкамлаб келмоқда. Марказий ва Жанубий Осиё, Европа ва Америка давлатлари, араб-мусулмон мамлакатлари билан алоқалар янги босқичга чиқди.

Нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, глобал молия институтлари билан шериклик кенгайиб бормоқда. Яқинда Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти саммитлари юқори даражада ўтди.

Мамлакатимизда бозор иқтисодиёти тамойилларини чуқурлаштириш, хусусий секторни фаол қўллаб-қувватлаш, хорижий сармоя ва технологияларни кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Буларнинг натижасида сўнгги 5 йилда иқтисодиётимиздаги хорижий инвестициялар ҳажми 10 баравар ошиб, 40 миллиард долларга яқинлашди.

– Биз келгуси 10 йилда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажмини икки баробарга оширишни мақсад қилиб қўйганмиз, – деди Шавкат Мирзиёев. – Бунинг учун бизда хоҳиш-ирода ҳам, интилиш ва имкониятлар ҳам етарли. Бундай улуғвор марраларга эришиш учун сармоялар ҳажмини келгуси 5 йилда 120 миллиард долларга етказиш, жумладан, камида 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб этишни ҳисоб-китоб қилганмиз. Мамлакатимиз эшиклари жаҳон учун, дунё бозорлари эса юртимиз учун очиқ бўлиши керак.

Давлатимиз раҳбари янги элчилар вакиллари бўлган давлатлар билан ҳар томонлама ва узоқ муддатли ҳамкорликнинг истиқболларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Корея Республикаси Ўзбекистоннинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларидан биридир. Давлатлараро муносабатлар алоҳида стратегик шериклик даражасига кўтарилган. Охирги беш йилда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо ҳажми икки баробар кўпайган, бу йил эса 30 фоизга ўсиб, 2 миллиард долларга етган.

Корея Республикаси томонидан киритилган инвестициялар ҳажми ва қўшма корхоналар сони ҳам икки баробарга кўпайган. Бугунги кунда ушбу мамлакатнинг етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда тўқимачилик, соғлиқни сақлаш, уй-жой қурилиши, геология, фармацевтика, металлургия, автомобилсозлик соҳаларида қиймати 14 миллиард доллардан зиёд бўлган юзга яқин инвестиция лойиҳалари самарали амалга оширилмоқда.

Ахборот технологиялари, давлат бошқаруви, таълим ва тиббиёт соҳаларида ҳам Кореянинг илғор тажрибаси юртимизда кенг татбиқ этилмоқда.

Бу йил мамлакатимизда яшаётган 200 мингдан зиёд корейс диаспораси вакиллари Ўзбекистон заминида истиқомат қила бошлаганининг 85 йиллигини нишонламоқда. Уларнинг жамоатчилик фаолияти давлатларимиз ўртасида ўзига хос дўстлик кўприги бўлаётгани қайд этилди.

2023 йилда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва Ўзбекистон-Корея бизнес форуми ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу тадбирлардан ҳамкорликнинг янги йўналишларини топиш ва ривожлантириш учун самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Қирғизистон элчисига мурожаат қилар экан, давлатимиз раҳбари ўзбек ва қардош қирғиз халқи тарихи ва анъаналари муштарак бўлган яқин қўшнилар эканини қайд этди. Бугун давлатларимиз ўртасида ишон ва ўзаро ҳурматга асосланган конструктив мулоқот қарор топган. Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг ўтган йили 11-12 март кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи муносабатларимиз тарихида янги саҳифа очди.

Барча долзарб масалалар ўз вақтида, ҳар икки томон манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қардош халқларимизнинг фаровонлиги йўлида ҳал этилмоқда. Айниқса, эришилган келишувлар асосида чегара масалалари ҳал қилингани мисли кўрилмаган умумий ютуғимиз бўлди.

Иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт, таълим ва маданий-гуманитар жабҳалардаги алоқалар ҳам фаоллашиб бораётир. Йил бошидан буён мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш кўрсаткичи 30 фоизга ошиб, 1 миллиард долларга етган.

Минтақавий инфратузилма лойиҳалари, жумладан, Қамбар-ота гидроэлектр станцияси ҳамда Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир йўли қурилиши бошлангани ҳам дўст халқларимизнинг умумий манфаатларига хизмат қилади.

Ўзбекистон Президентининг келгуси ойда Қирғизистонга бўлажак ташрифи икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирилди.

Жазоир – араб-мусулмон оламида жадал ривожланиб бораётган мамлакат. Бугунги кунда давлатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилмоқда, парламентлараро дўстлик ва ҳамкорлик гуруҳлари самарали фаолият олиб бормоқда.

Мамлакатимиз раҳбари муштарак қадриятлар ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларга тизимли тус бериш вақти етганини таъкидлади. Айниқса, нефть ва газ, тоғ-кон, тўқимачилик, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, сайёҳлик соҳалари шерикликнинг истиқболли йўналишлари ҳисобланади.

Икки томонлама ҳамкорлик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш мақсадида келгуси йили Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг илк йиғилишини ҳамда “Made in Uzbekistan” саноат кўргазмасини ўтказиш таклифи билдирилди.

Қозоғистон асрлар давомида қалин дўст ва ён қўшнимиз, стратегик ҳамкор ва яқин иттифоқчимиздир. Сўнгги йилларда икки томонлама алоқаларнинг суръати юқори бўлиб келмоқда. Парламентлараро муносабатлар, ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланмоқда.

Устувор соҳаларда 3 миллиард 500 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ўзаро савдо ҳажми ҳам муттасил ўсиб бораяпти. Бу кўрсаткич йил бошидан буён 20 фоизга ортиб, 4 миллиард долларга яқинлашгани ҳам мамлакатларимиз салоҳияти нақадар катта эканини кўрсатади.

Яқинда Қозоғистонда бўлиб ўтган Ўзбекистон маданияти кунлари ҳам икки қардош элни янада яқинлаштиришга хизмат қилди.

Декабрь ойи бошида Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи давлатлараро муносабатларда янги даврни бошлаб беришига ишонч билдирилди.

Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг глобал миқёсдаги энг муҳим ва ишончли ҳамкорларидан биридир. Бу йил давлатларимиз ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг ўттиз йиллиги ҳамда Стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзоланганининг йигирма йиллиги нишонланди.

АҚШ мамлакатимизнинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, шунингдек, кенг кўламли ислоҳотларни доимий қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Юртимизда Америка Қўшма Штатларининг "General Electric", "General Motors", "Hyatt", "John Deere", "Boeing", "Honeywell" каби етакчи компаниялари самарали фаолият юритмоқда.

Давлатимиз раҳбари ўзаро стратегик шерикликнинг янги шароитида Ўзбекистон савдо ва инвестициялар, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, энергетика, таълим, инновация, соғлиқни сақлаш каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг яқинда бўлиб ўтган биринчи йиғилишида Америка компаниялари вакиллари ҳам қатнашгани янги лойиҳаларга йўл очишига ишонч билдирилди.

Шунингдек, “С5+1” форматидаги кўп томонлама ҳамкорликни ҳамда Афғонистон бўйича мулоқотларни изчил давом эттириш минтақамизнинг умумий барқарорлигига хизмат қилиши таъкидланди.

Маросим якунида Ўзбекистон Президенти элчиларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятига катта муваффақиятлар тилади. Мамлакатимиз билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳали ишга солинмаган салоҳиятни рўёбга чиқариш, янги “ўсиш нуқталари”ни топиш борасида фаол ва ташаббускор бўлишга чақирди.

Элчилар самимий қабул ва самарали фаолиятига яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдириб, икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришга бор билим ва куч-ғайратини йўналтиришини қайд этдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

Абдуқодир Ҳусанов ва «Манчестер Сити» бугун ярим финал йўлланмаси учун ўйин ўтказади

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.

"2022 йилда урушни биз бошлаганимиз йўқ; аслида бу урушни Ғарбнинг ўзи бошлаган"

Киев режими дунёдаги энг йирик ҳарбий-сиёсий блок салоҳиятига эга

Россиянинг Душанбедаги элчиси ТИВга чақиртирилди

Нашр хабарига кўра, гап Москва вилоятидаги мактабнинг 4-синф ўқувчиси Қобилжон Алиевнинг ўлдирилиши ҳақида бормоқда.

Фарғоналик табиб Иқбол Солиев 10 суткага қамалди

Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.