Шаҳзода Ҳарри ва Меган ўз мақомларидан воз кечишмоқда

Шаҳзода Ҳарри ва Меган ўз мақомларидан воз кечишмоқда

Буюк Британия қироличаси Елизавета II’нинг набираси, шаҳзода Ҳарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласи билан боғлиқ асосий вазифалардан халос бўлиш ва молиявий мустақилликка интилишмоқда. Бу ҳақда Сассекс герцоги ва герцогинясининг “Инстаграм”даги саҳифасида эълон қилинган.

Жуфтлик «монархия институтидаги янги прогрессив роль» яратиш, шунингдек, навбати билан Буюк Британия ва АҚШда яшашини ва молиявий мустақилликка эришиш ниятида эканлигини айтган.

Улар қиролича Елизавета II’ни «ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш»да давом этишни режалаштиришган.

Ҳарри ва Меганнинг сўзларига кўра, қарор бир неча ойлик таҳлил ва муҳокамалардан сўнг қабул қилинган.

Сентябрь ойида улар доимий диққат марказида бўлиш қанчалик қийинлигини айтишганди.

«Сизларнинг, айниқса, сўнгги бир неча йил ичидаги қўллаб-қувватлашингиз билан, биз бундай ўзгаришга тайёрмиз, деб ўйлаймиз».

 «Икки қитъада яшаш ўғлимизни қироллик анъаналарига ҳурмат билан тарбиялашга, шу билан бир қаторда оиламизнинг шахсий майдонини кенгайтириш ва ҳаётнинг янги босқичига эътиборни жамлаш имкониятини беради, унинг бир қисми эса хайрия жамғармасини ташкил этишдан иборат бўлади», дейилади уларнинг баёнотида.

Букингҳэм саройига кўра, шаҳзода Ҳарри ва Меган билан музокаралар дастлабки босқичда. «Биз уларнинг ўзлари хоҳлаган йўлда боришни исташларини тушунамиз, аммо буларнинг барчаси ҳал этилиши учун вақт керак бўлган мураккаб масалалардир», дейилади баёнотда.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!