Шаҳрисабзда чақалоғини 10 млн сўмга сотган она ушланди

Шаҳрисабзда чақалоғини 10 млн сўмга сотган она ушланди

Шаҳрисабзда фарзандини сотмоқчи бўлган она қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Шаҳрисабз шаҳар, Ипак-йўли М.Ф.Й.да яшовчи фуқаро Н.Қ. 2019 йил 8 апрель куни туғилган қиз фарзанди И.Б.ни фуқаро Ж.Р.га 10,0 млн. сўмга сотиб, ўз хоҳиши билан сотганлиги ҳақидаги тилхатни ёзиб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!