Сергелида пахта корхонаси омборхонасида ёнғин содир бўлди

Сергелида пахта корхонаси омборхонасида ёнғин содир бўлди

14 июнь соат 18:40да Тошкент шаҳрининг Сергели тумани Хонобод кўчаси 4-уйда жойлашган «Тошкент минтақавий пахта терминали» МЧЖга қарашли омборхонада ёнғин келиб чиққан.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 1500 кв. м. майдон ёнғин натижасида зарар кўрган. 

Сергелида пахта корхонаси омборхонасида ёнғин содир бўлди

Ёнғин қутқарув бўлимлари манзилга соат 18:45да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 21:23да тўлиқ бартараф этилган хамда омборхонанинг 2100 кв. м. майдони сақлаб қолинган. 

Ёнғин жойига 9 та махсус ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган. Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!