Семизлик ва уйқуда нафас олишнинг тўхташи орасида боғлиқлик борми?

Семизлик ва уйқуда нафас олишнинг тўхташи орасида боғлиқлик борми?

Одамлар орасида ортиқча вазнга эга бўлганлар сони ортиб бориши билан апноэ -  уйқуда вақтинча нафас ололмасликдан азият чекаётганлар сони ҳам ортиб бормоқда. Бу эса, миокард инфаркти ёки инсульт каби касалликлар хавфини оширади, дейишмоқда экспертлар. Бу ҳақда "Кун" нашри ёзмоқда. 

«Олимлар АҚШда 10 йил оралиқда ўтказилган иккита тадқиқот натижасида уйқуда апноэга учраш ҳоллари қарийб 10 фоизга ошганини аниқлашди. Аниқроқ айтганда, тадқиқот аввалида апноэ учраш ҳоллари 2-4 фоиз кишида учраган бўлса, 10 йилдан сўнг, 10 фоиздан ортиқ бўлган. Буни ортиқча вазнли кишиларнинг ортиши билан боғлашмоқда», — деган Сеченов номидаги Моосква тиббиёт университети уйқу тиббиёти бўлими мудири Михаил Полуэктов.

Унинг қўшимча қилишича, апноэ — миокард инфаркти, мия инсульти ва атеросклероз каби касалликларнинг алоҳида аломатларидан биридир. Бундан ташқари, кислород етишмовчилигида инсон ақлий қобилиятлари ҳам ёмонлашади. 

Ўз навбатида, Москва тиббиёт университети кардиолог шифокори Александр Калинкиннинг билдиришича, апноэ кўплаб гормонлар ишлаб чиқарилиш жараёнини бузади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!