Саудия Арабистони ҳукумати илк бор аёлларга маҳрам – яқин қариндоши – эркак ҳамроҳисиз Ҳаж қилишга рухсат бермоқда. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги расмий сайтидаги хабарда айтилади.
Саудия Арабистони вазирлиги жорий мавсумда Ҳаж зиёратига бориш истагида бўлганлар, жумладан, саудиялик аёллар ва Подшоҳликда яшаш учун рухсатномага эга бўлган мусулмон аёлларни муддатидан олдин рўйхатга олиш имкониятини эълон қилди. Рўйхатга олиш қоидаларига кўра, электрон шаклда тўлдириладиган аризада ҳамроҳлик қилувчи шахс ёки маҳрам (эр, ака, ота ёки ўғил) кўрсатилиши мажбурий эди. Бу ҳолат номзоднинг “ўз ихтиёри”га боғлиқ экани ва анкетани тўлдирувчи аёлнинг хоҳиши билан ёзилиши қайд этилган.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари бўйича вазир ўринбосари Абдулфаттоҳ Машатнинг айтишича, мамлакат расмийлари “бу йил Ҳаж зиёратига борувчи аёллар учун маҳрам бўлишини талаб қилмасликка” қарор қилган. Шу билан бирга, у бу ҳолатда мусулмон аёл “аёллар гуруҳи таркибида” ҳаж зиёратига бориши кераклиги таъкидланди.
Хабарда маълум қилинишича, 2023 йилги Ҳаж мавсуми июн ойининг сўнгги ҳафталарига тўғри келади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Таниқли россиялик шарҳловчи Александр Елагин ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинини юқори баҳолаб, уни “Манчестер Сити”да мавсум кашфиёти деб атади.
Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.
Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида шахмат бўйича Grand Chess Tour 2026 туркумига кирувчи халқаро турнирнинг иккинчи босқичи — Super Chess Classic мусобақаси якунига етди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.
Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.
Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.
Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.
12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.